Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Германиялик собиқ юлдуз футболчи Ғазодаги вазият ҳақида фикр билдирди

Германиялик собиқ юлдуз футболчи Ғазодаги вазият ҳақида фикр билдирди

Месут Ўзил Ғазодаги вазият ҳақида фикр билдирди.

"Реал", "Арсенал" ва Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Исроил бомбардимони натижасида турар-жой биноси вайрон бўлганини акс эттирган видеога муносабат билдирди.

"Ғазода уйлар вайрон бўлмоқда, ҳаётлар барбод бўлмоқда. Бегуноҳ одамларнинг уйлари тизимли равишда вайрон этилишини кузатиш инсонийликни синаш учун энг яхши мезондир.

Тинчлик [томонлар ўртасидаги] шундай бўлиши керакки, унда биронта уй вайронага айланмасин, болалар эса қўрқув эмас, умид билан яшасин. Биз бошпанасиз қолган барча биродарларимиз учун дуо қилмоқдамиз», - дея ёзди Ўзил.

Киритилди: 22:56 28.08.2025. Ўқилди: 801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!