Асли турк бўлган собиқ немис футболчиси Месут Ўзилни Истанбулдаги Шемси Аҳмет Пошо масжидини тозалаш пайтида кўришган.
Гувоҳларнинг хабар беришича, Ўзил намоз ўқиш учун масжидга кирган ва намоздан кейин у жамоат томонидан олиб борилаётган тозалаш ишларига қўшилган.
Месут Ўзил Германияда турк оиласида туғилган. У «Арсенал», «Реал Мадрид» каби машҳур клубларда ўйнаган. 2014 йилда Германия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган.