Германиянинг Нойштадт-на-Вальднабе шаҳрида ўт ўчирувчи юк машинасининг бозор дўконига қулаши оқибатида саккиз киши жабрланди.
Бу ҳақда Welt нашри полицияга таяниб хабар берди.
"Юқори Пфальцдаги Нойштадт-на-Вальднаб шаҳрида ўт ўчириш машинаси операцияга кетаётиб бозор растасига бориб урилган – саккиз киши енгил ва ўртача даражадаги тан жароҳати олган", — дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, ўт ўчирувчилар ёнғин содир бўлган жойга етиб бориш учун бозор майдонини кесиб ўтишга мажбур бўлган ва тасодифан савдо растасининг илмоқли қопқоғига тегиб кетган.