Бугун 3 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Германияда "шафқатсизлик даври" бошлангани эълон қилинди

Германияда "шафқатсизлик даври" бошлангани эълон қилинди

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок кеча АҚШ ва Украина президентлари Доналд Трамп ва Владимир Зеленскийнинг жанжал билан якунланган учрашувига изоҳ берар экан, жиноятчи ва қурбон ролларини алмаштириш ҳеч қачон мақбул бўлмаслигини таъкидлади.

Бизнинг ҳайратимиз аввалгидан ҳам кучлироқ. Янги шафқатсизлик даври бошланди. Жиноятчи ва жабрланувчи ролларини алмаштириш ҳеч қачон тўғри бўлмайди ва ҳеч қачон яхши келишув бўла олмайди. Бундай ўзгариш халқаро ҳуқуқнинг тугашини англатади. Ҳеч ким душман ким эканлигида адашмаслиги керак. У Киев ёки Брюсселда эмас, Кремлда ўтирибди," - деди Бербок.

Вазир Европадан Украинага тезкор равишда кўпроқ ёрдам беришни талаб қилди. Унинг ҳаракатлар дастури қуйидаги бандлардан иборат: Бундестаг дарҳол 3 миллиард еврони ажратиши керак; келгуси пайшанба куни бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи саммитида Украина учун "кенг қамровли Европа молиявий келишуви" имзоланиши лозим; Германия Франция, Буюк Британия ва Полша билан "елкама-елка" ҳаракат қилиши лозим:

"Орамизда ҳеч қандай номувофиқлик бўлмаслиги керак. Европа кенгашида умумий Европа мудофаа қобилиятимизга кенг кўламли сармоялар киритиш бўйича қарорлар қабул қилиниши шарт." Германияда қўшимча молиявий маблағлар ажратиш учун "қарз тўхтатгичини тубдан ислоҳ қилиш" масаласини тезлик билан муҳокама қилиш зарур. "Германия кутиб тура олмайди. Бутун дунё, айниқса Европа бизга кўз тикмоқда," дея таъкидлади вазир.

Киритилди: 22:28 01.03.2025. Ўқилди: 2904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!