Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Германияда мухолифат кучаймоқда: “Германия учун альтернатива” партияси рейтинги тарихий рекордни янгилади

Германияда мухолифат кучаймоқда: “Германия учун альтернатива” партияси рейтинги тарихий рекордни янгилади

Германияда мухолифатдаги “Германия учун альтернатива” партиясининг сайловчилар орасидаги қўллаб-қувватлаш даражаси рекорд кўрсаткич — 29 фоизга етди.

Bild нашри маълумотига кўра, партия 2025 йил февраль ойида бўлиб ўтган парламент сайловларидан бери 8 фоиздан ортиқ ўсиш қайд этган. Ўша вақтда унинг рейтинги 20,8 фоизни ташкил этган эди.

Шу билан бирга, “Яшиллар” партияси рейтинги ҳам ўсиб, икки йиллик энг юқори даража — 14 фоизга етди.

Бошқа сиёсий кучлар эса қўллаб-қувватлашни йўқотмоқда. Христиан-демократик иттифоқ ва Христиан-социал иттифоқ блоки рейтинги 22 фоизга, Германия социал-демократик партияси 12 фоизга, “Сўллар” партияси эса 10 фоизга тушган.

INSA социология институти раҳбари Ҳерманн Бинкертнинг таъкидлашича, агар бу тенденция давом этса, келажакда Германиядаги асосий сиёсий рақобат “Германия учун альтернатива” ва “Яшиллар” партияси ўртасида кечиши мумкин.

Сўровнома 11–15 май кунлари ўтказилган бўлиб, унда 1203 нафар фуқаро иштирок этган.

Киритилди: 21:31 16.05.2026. Ўқилди: 219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!