Германияда май ойида ишсизлик даражаси 6,3 фоизни ташкил этди, бу прогнозларга мос келади.
Бу ҳақда Германиянинг бандлик федерал агентлиги маълум қилди.
Жорий ойда мамлакатда ишсизлар сони 34 минг кишига ошиб, 2,963 миллион кишига етди.
Таҳлилчилар ўртача ишсизликни 6,3% ва ишсизлар сонининг 10 мингга кўпайишини башорат қилишди, дея хабар беради Trading Economics.
Май ойидаги ишсизлик даражаси 2020 йил сентябридан буён энг юқори кўрсаткичдир. Март ва апрель ойларида ҳам бу кўрсаткич 6,3% ни ташкил қилган.