Германияда мактаб ўқувчиларига ҳар ойда 10 евро ажратиш таклифи илгари сурилди. Бу ҳақда CNBC нашри хабар берди.
Бунда 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўқувчиларга махсус ҳисоб рақамига “эрта пенсия” тайинлаш таклиф қилинмоқда.
12 йиллик пенсия ҳуқуқи давомида ҳар бир бола учун жами 1440 евро атрофида маблағ тўплашлари мумкин бўлади. Бунга қўшимча равишда, инвестиция қилинган маблағлардан олиниши мумкин бўлган ҳар қандай даромад ҳам киритилади.
Қайд этилишича, дастурни давлат жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилмоқда.
Ҳисобларга келиб тушадиган пулларни ким инвестиция қилиш билан шуғулланиши, уларни қандай молиявий воситаларга сарфлаш режалаштирилаётгани ва пенсияга чиқиш пайтига келиб фоизларни ҳисобга олган ҳолда жамғармалар миқдори қанча бўлиши мумкинлиги ҳозирча номаълум.
Вояга етганидан сўнг, немис фуқароси ўз ҳисобига йиллик чекловлар доирасида шахсий маблағларини ҳам ўтказиш имкониятига эга бўлади.
Бироқ, пулни фақат пенсия ёшига етгандагина олишга рухсат этилади. 2025 йил май ойига кўра, Германияда пенсия ёши 67ни ташкил этади.