Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп 12 та давлат фуқароларини АҚШга киришини тақиқлади

Трамп 12 та давлат фуқароларини АҚШга киришини тақиқлади

АҚШ президенти Дональд Трамп душанбадан бошлаб 12 давлат фуқароларининг Қўшма Штатларга киришини тақиқлади ва яна етти мамлакат фуқароларига қисман чекловлар жорий қилди.

Бу ҳақда Оқ уй томонидан тарқатилган президент декларацияси матнида айтилади.

Тўлиқ тақиқ Афғонистон, Гаити, Эрон, Яман, Ливия, Мяньма, Конго Республикаси, Сомали, Судан, Чад, Экваториал Гвинея ва Эритрея фуқароларига нисбатан қўлланилади. Чекловлар 9 июнь, душанба куни Шарқий вақт билан 00:01да кучга киради.

Бундан ташқари, Бурунди, Венесуэла, Куба, Лаос, Серра-Леоне, Того ва Туркманистон фуқароларига нисбатан қисман чекловлар жорий этилади. Чекловлар ушбу мамлакатларнинг ҳар бири учун маълум турдаги визалар учун қўлланилади.

Ҳужжатда қайд этилишича, ушбу фармон кучга киргунга қадар берилган визалар ўз кучида қолади.

Киритилди: 06:49 05.06.2025. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!