"Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал "Реал"га янги келган Дин Хейсен ҳақида ҳазил қилди. Ҳар икки футболчи Испания терма жамоасига чақирилган.
Терма жамоа аккаунти ижтимоий тармоқларда футболчиларнинг қўшма суратини эълон қилди.
Ямал сурат остидаги изоҳларда "Менинг янги ўйинчоғим" деб ёзиб қолдирган. Хейсен эса унга "Ўғлим", деб жавоб қайтарган.
Дин Хейсен май ойида "Борнмут"дан "Реал"га ўтган эди. Трансфер 60 миллион еврони ташкил қилди.
Ламин Ямал - "Барселона" тарбияланувчиси. Ўтган мавсумда у Ла Лигада 35 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Испания терма жамоаси бугун Миллатлар лигаси доирасида Францияга қарши майдонга тушади.