Германия ҳукмрон коалициясининг рейтинги пасайишда давом этмоқда. INSA институти томонидан ўтказилган жамоатчилик фикри сўрови натижалари шундан далолат бермоқда.
Сўров натижаларига кўра, Германия Социал-демократик партияси, Яшиллар ва Эркин Демократик партиядан иборат коалиция рейтинги ҳафта давомида 1 фоизга пасайган. Ҳозир бу уч партияга сайловчиларнинг 34 фоизи овоз берди.
Шу билан бирга, ўнг қанот "Германия учун муқобил" сўровнома иштирокчиларининг 22 фоиз овозини олди. Респондентларнинг 4 фоизи чап партияга овоз беришга тайёр.
Қайд этилишича, респондентларнинг 74 фоизи Германия канцлери Олаф Шольц ўз вазифаларини адо этиш борасида ёмон иш олиб бормоқда, деб ҳисоблайди.