Германиянинг Айхштет шаҳрида жойлашган католик черкови 400 йилдан кейин жодугарлар ёқиб юборилгани учун кечирим сўради, деб ёзди “The Independent”.
Таъкидланишича, ХV-ХVIII асрларда сеҳргарликда гумон қилиниб, юзлаб одамлар қийноққа солинган ва ёқиб юборилган.
Маҳаллий архиепископ Грегор Мария Франц Ханке ўша йилги воқеаларни "черков тарихидаги қонли жароҳат" деб атади ва қурбонлар хотирасига ёдгорлик ўрнатишга ваъда берди.
Германияда жодугарлик туфайли 25 минг киши ўлдирилган, уларнинг аксарияти аёллар бўлишган.