Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Германияда бошпана сўраб берилган аризалар сони 2012 йилдан бери энг паст даражага тушди

Германияда бошпана сўраб берилган аризалар сони 2012 йилдан бери энг паст даражага тушди

Германияда бошпана сўраб берилган аризалар сони 2012 йилдан бери энг паст даражага тушди. Бу ҳақда Германия Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, жорий ойда — 25 сентябрь ҳолатига — 3345 та дастлабки бошпана сўрови берилган. Ўтган йилнинг сентябрь ойида эса бу кўрсаткич 9126 тани ташкил этган. Шу тариқа, аризалар сони 65 фоизга камайган.

Германия ички ишлар вазири Александр Добриндт ушбу натижани ҳукуматнинг миграция сиёсатидаги ўзгаришлари билан боғлади. Унинг BILD нашрига билдиришича, бу рақамлар «миграция сиёсатидаги бурилиш» натижасидир.

«Назорат, аниқ йўналиш ва қатъий чоралар туфайли мигрантлар оқимини сезиларли даражада қисқартиришга эришмоқдамиз. Шу билан бирга, муниципалитетларимизга тушаётган юкламани ҳам сезиларли камайтиряпмиз», — деди Добриндт.

Энди вазир Германиянинг миграция сиёсатидаги ушбу ёндашувни Европа миқёсида кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бугун Добриндтнинг таклифига кўра, Мюнхенда Европанинг 17 давлати ички ишлар вазирлари йиғилади.

Учрашувда Европа Иттифоқининг ташқи чегараларини муҳофаза қилишни кучайтириш ҳамда мигрантларни келиб чиққан мамлакатларига қайтариш жараёнини тезлаштириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Киритилди: 20:55 26.09.2026. Ўқилди: 328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!