Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Германияда бир киши аэропортнинг автотураргоҳида бир неча кишини уриб юборди

Германияда бир киши аэропортнинг автотураргоҳида бир неча кишини уриб юборди

Германия ғарбидаги Кёлн аэропортида бир киши автомобил тўхташ жойида бир гуруҳ одамларга бостириб борди.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчи бир нечта пиёдаларни уриб юборган, натижада улар турли тан жароҳатлари олган. Ҳужум қилган шахс, шунингдек, бир нечта машинага зарар етказган.

Полиция маълумотларига кўра, эркакнинг "руҳий жиҳатдан беқарор" эканлиги ҳақида аломатлар бор. Қайд этилишича, жиноятчини қўлга олиш чоғида икки нафар полиция ходими жароҳатланган, гумонланувчи зарарсизлантирилиб, шифохонага етказилган.

Қурбонлар ҳақида бошқа маълумотлар йўқ.

Киритилди: 22:58 24.03.2023. Ўқилди: 1846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!