Германияда камида 15 та қотиллик содир этган паллиатив ёрдам шифокори устидан суд бошланди.
Берлинда паллиатив ёрдам гуруҳида ва ҳамширалик хизматида ишлаган 40 ёшли Йоханнес М. 15 беморни ўлдиришда айбланган, бироқ терговчилар ҳақиқатда у 100 га яқин одамни ўлдирган деб ҳисобламоқда.
Паллиатив ёрдам шифокорининг вазифалари оғир беморларни уйда кўришни ўз ичига олади. У уларнинг жисмоний ва ҳиссий тажрибаларини енгиллаштириши керак эди. Аммо бунинг ўрнига айбланувчи беморларга ҳаётга мос келмайдиган дорилар аралашмасини берган. Бундай инъекциядан бир неча дақиқа ўтгач, беморларнинг кўпчилиги нафас олишни тўхтатди. Бундан ташқари, қотил изларини яшириш учун қурбонларнинг квартираларига ўт қўйган.
Суд жараёни камида 2026 йил январь ойининг охиригача давом этади.Прокуратура Йоханнес М.га ҳукмни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазосини талаб қилмоқда.