Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Германия ёш украиналиклар оқимига чек қўймоқчи: Мерц Зеленскийдан қатъий чоралар кутмоқда

Германия ёш украиналиклар оқимига чек қўймоқчи: Мерц Зеленскийдан қатъий чоралар кутмоқда

Фридрих Мерц Германияга келаётган ёш украиналиклар сони кескин ортгани фонида Зеленскийдан мамлакатдан чиқишни чеклашни сўради. Берлин эса қочоқлар учун имтиёзларни қисқартиришга тайёр. Бу қандай сиёсий ва ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин?


Германия канцлери Фридрих Мерц ёш украиналикларнинг мамлакатни тарк этишини тўхтатиш зарурлигини таъкидлаб, Зеленскийдан буни таъминлашни сўраганини маълум қилди. Унинг айтишича, ёшлар «ўз Ватанларига хизмат қилиши» керак.

Берлин шунингдек, украиналик қочоқлар учун ижтимоий тўловларни қисқартиришни режалаштирмоқда. Bürgergeld дастуридаги:
— 563 евро (ёлғиз ота-оналар учун),
— 506 евро (оилавий жуфтликлар учун)
миқдори 2025 йил 1 апрелидан кейин келганларга камайтирилади.

Германия ҳозиргача 1,2 млн украиналикни қабул қилди, аммо уларнинг фақат ⅓ қисми иш билан таъминланган.

Мерцнинг бу масалани кескин кўтаришига Украинада 18–22 ёшли йигитлар учун чиқиш қоидаларининг енгиллашуви ҳам сабаб бўлди. Икки ойда 100 минг ёш йигит мамлакатни тарк этди. Улардан кўпчилиги Германияга келмоқда — ҳафталик оқим 19 кишидан 1,4–1,8 минг кишигача ўсди.

Европа ахборот маркази директори Николай Топорнин таъкидлашича, Мерцнинг фикрича, ижтимоий тўловлар ҳаёт учун етарли бўлиши керак, бироқ инсонларни ишлашга ҳам ундаши зарур. Ҳозир бир қочоқ давлатга ойига 1000 евродан ортиқ турмоқда. Айниқса, иш қидирмаётган ёш эркаклар масаласи кўп савол туғдиради.

Бироқ мутахассис молиявий ҳолатни асосий сабаб деб билмайди. Унинг айтишича, ҳукумат AfD партиясининг қатъий миграция риторикасини қисман қабул қила бошлади, чунки жамиятда бундай чақириқларга ижобий муносабат кучаймоқда.

AfD ҳозир 27% қўллаб-қувватлашга эга, ХДС эса 25%. Ярим йилда AfD 5 пункт ошган — бу Германия каби консерватив жамият учун катта ўзгариш. Ҳолат ХДСни жиддий хавотирга солмоқда.

Мутахассиснинг қайд этишича, AfD мамлакатда куч жиҳатдан иккинчи партияга айланган. Агар ХДС зарур чораларни кўрмаса, келгуси сайловларда етакчиликни йўқотиши мумкин.

Киритилди: 08:40 15.11.2025. Ўқилди: 700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!