Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Францияда буюртма қотилликларда айбланаётган масонлар устидан суд иши бошланди – Le Monde

Францияда буюртма қотилликларда айбланаётган масонлар устидан суд иши бошланди – Le Monde

Париж чеккасидаги "Атанор" махфий масонлар ташкилоти аъзоларининг бир қисми оғир жиноятларда айбланмоқда. Ушбу гуруҳ ичида қотиллик ва ҳужумлар билан шуғулланувчи алоҳида жиноий тармоқ тузилгани аниқланган.

Айбланувчилар курсисида жами 22 киши ўтирибди – улар орасида нафақат масонлар, балки Франция ташқи разведкасининг (DGSE) тўрт нафар ходими, полициячилар ва собиқ махсус хизмат вакиллари ҳам бор. Улар автопойгачининг ўлими ва бир нечта суиқасдларни ташкил этган мафиоз тузилма фаолиятида иштирок этганликда гумон қилиняпти.

Гуруҳнинг 13 аъзосига умрбод қамоқ жазоси хавф солмоқда. Мазкур иш 2020 йилда бизнес-тренер Мари-Элен Динини ўлдиришга бўлган муваффақиятсиз уринишдан сўнг очилган эди. Қўлга олинган ижрочилар аёлни гўёки "Моссад" агенти бўлгани учун ҳукумат топшириғи билан йўқ қилмоқчи бўлганларини даъво қилишган. Аслида эса ташкилот аъзоларидан бири ўз рақобатчисини 70 000 евро эвазига буюртма қилгани маълум бўлди.

Киритилди: Бугун 17:27. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!