Қуйидаги тўловлар фақат нақдсиз шаклда амалга оширилади:
▪️давлат хизматлари,
▪️электр, газ ва сув (банк кассалари орқали тўловлардан ташқари),
▪️алкоголь ва тамаки маҳсулотлари,
▪️нефть-газ маҳсулотлари ва электромобилларни зарядлаш хизматлари,
▪️25 млн сўмдан юқори товар ва хизматлар (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари),
▪️кўчмас мулк ва айрим транспорт воситалари савдоси.
📚 Бошқа ўзгаришлар:
▪️айрим ҳудудларда тадбиркорларга мактаб ва боғчалар ҳудудида хусусий боғча очишга рухсат берилади,
▪️ В1 сертификати бор чет элликлар фуқаролик имтиҳонидан озод этилади,
▪️экология қоидаларини бузган юридик шахсларга молиявий санкциялар жорий этилади,
▪️давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтади,
▪️йўл қоидабузарликлари учун жарима баллари тизими кенгайтирилади,
▪️БФҚ ва косметика ишлаб чиқариш учун импорт товарлар бождан озод қилинади,
▪️барча халқаро аэропортларда чет элликлар учун ҚҚСни қайтариш (Tax Free) тизими жорий этилади.