Бугун 7 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Германия Украинага молиявий ёрдамни оширади — ОАВ

Германия Украинага молиявий ёрдамни оширади — ОАВ

Handelsblatt нашрининг Германия ҳукуматидаги манбаларига таяниб хабар беришича, Берлин 2026 йилда Украинага ёрдамни тахминан 3 миллиард еврога оширишни режалаштирмоқда. Бу маълумотни Reuters манбалари ҳам тасдиқлаган.

"Шу тариқа, Украина учун мўлжалланган ёрдам ҳажми бюджет лойиҳасида 8,5 миллиард евродан 11,5 миллиард еврога етади. Қўшимча маблағлар артиллерия, дронлар, зирҳли техника хариди ҳамда иккита Patriot ҳаво мудофаа тизимини алмаштириш учун йўналтирилади. Бундестаг депутатлари якуний қарорни кейинги ҳафтада қабул қилади", дейилади Reuters хабарида.

Киритилди: 19:48 04.11.2025. Ўқилди: 1160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!