Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Германия Украинадаги можарога барҳам бериш йўлини таклиф қилди

Германия Украинадаги можарога барҳам бериш йўлини таклиф қилди

Германия Украина можаросини дипломатия йўли билан ҳал этишда фаол иштирок этиши керак. Бу таклифни Бундестаг депутати Дитмар Бартш Welt телеканалига берган интервьюсида билдирди .

«Мен Германия фаолроқ роль ўйнаши керак, деб ҳисоблайман ва бу роль дипломатиядир», деди немис депутати.

Бартшнинг сўзларига кўра, Киевга қурол етказиб бериш бу можарони ҳал қилишга ёрдам бермайди. Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, Украина Қуролли Кучларига Ғарб давлатларидан олиб келинган қуроллар жанг майдонида Украина томонига муваффақият келтирмади.

Киритилди: 00:00 16.08.2024. Ўқилди: 1387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!