Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Германия россияликларга виза бериш мезонларини қийинлаштирди

Германия россияликларга виза бериш мезонларини қийинлаштирди

Германия россияликларга ҳам миллий, ҳам Шенгенга виза бериш мезонларини қийинлаштирди.

Бу ҳақда RTVI телеканалига Германиянинг Москвадаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Дипломатик миссия Россия-Украина уруши натижасида "Европа Иттифоқи учун хавфсизлик хавфларининг кучайиши"ни қайд этди.

"Шу муносабат билан федерал ҳукумат Россия фуқароларига визалар бериш мезонларини кучайтирди. Бу миллий визалар учун ҳам, ЕИ директивасига мувофиқ, Шенген визаларига ҳам тааллуқлидир. Саёҳат қилиш учун жиддий сабабларга эга бўлмаган россиялик абитуриентлар аризаларни кўриб чиқиш учун узоқроқ ва пухтароқ тартиб-қоидаларга тайёр бўлишлари керак", — дейилади элчихона хабарида.

Киритилди: 13:15 14.09.2025. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!