Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Германия Россияга қарши босимни кучайтириши мумкин

Германия Россияга қарши босимни кучайтириши мумкин

2025 йил 26 август, Берлин — Германия канцлери Фридрих Мерц Украинада тинчлик бўйича музокараларда илгарилаш бўлмаса, Москвага қарши босим кучайтирилишини билдирди.

Мерцнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин Украина раҳбари Владимир Зеленский билан режалаштирилган учрашув олдидан "қабул қилиб бўлмайдиган шартлар" қўймоқда. Унинг сўзларига кўра, бу "стратегик кечиктириш" сиёсати ҳисобланади.

Канцлер шунингдек, Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Агар учрашув икки ҳафта ичида ўтмаса, ташаббус Европа ва АҚШ қўлига ўтиши мумкин.

Канада бош вазири Марк Карни ҳам Путинни Зеленский билан учрашувни кечиктираётганликда айблади. Унинг таъкидлашича, Украинада тинчлик ва хавфсизликка эришиш Россияга қарши санкциялар, Украина қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ишончли хавфсизлик кафолатларисиз амалга ошмайди.

Мерц, шунингдек, Дональд Трампнинг Путин ва Зеленский иштирокида уч томонлама учрашув чақириш таклифини "мантиқий қадам" сифатида баҳолади.

Киритилди: 19:15 26.08.2025. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!