Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Германия қочқинлар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 20 киши жабрланди

Германия қочқинлар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 20 киши жабрланди

Германиядаги қочоқлар уйида содир бўлган кучли ёнғинда камида 20 киши жабрланган.

Бу ҳақда "Tagesschau" портали хабар бермоқда.

"Фогелзангдаги (Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ерида - таҳр.) марказий қочқинлар уйида содир бўлган йирик ёнғинда 20 киши жабрланган. Бино жиддий шикастланган. Ёнғин сабаби номаълум," - дейилади хабарда.

Портал маълумотларига кўра, муассасада жами 380 киши, ёниб кетган бинода эса 18 киши яшаган. 10 нафар жабрланувчи шифохоналарга етказилган. Бино ёнғинда вайрон бўлган, қўшни иккита бино ҳам яшаш учун яроқсиз.

Киритилди: Бугун 10:42. Ўқилди: 271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!