Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Германия канцлери Швейцариядаги тинчлик саммитига катта умид боғламасликка чақирди

 Германия канцлери Швейцариядаги тинчлик саммитига катта умид боғламасликка чақирди



Олаф Шольц бу ҳақда Stern журналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Канцлернинг сўзларига кўра, Украина бўйича глобал тинчлик саммити энг яхши ҳолатда Украина ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри музокараларга олиб келиши мумкин бўлган жараённинг бошланишини билдиради.

"Таҳминан 80-100 та давлат вакиллари иштирок этадиган Швейцария саммитида биз атом электр станцияларининг хавфсизлиги, дон экспорти, Россия ва Украина ўртасида маҳбуслар алмашинуви, шунингдек, ядровий қуролдан фойдаланишни тақиқлаш ҳақида музокаралар олиб борилади", — дея қайд этди Шольц.

Шу билан бирга, Германия канцлери Киевга қурол етказиб бериш бўйича унинг чақириғига Европа давлатлари етарлича амал қилмаётганидан ҳафсаласи пир бўлганини айтди.

"Украина зудлик билан қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига муҳтож. Путин Украина инфратузилмасини йўқ қилиш ниятида, шунинг учун биз Киевга кўпроқ ёрдам беришимиз керак", — дея қўшимча қилди Шольц.

Киритилди: 21:40 14.05.2024. Ўқилди: 1386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!