АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландия атрофидаги фаолияти, Европанинг баъзи терма жамоаларининг 2026 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишига сабаб бўлиши мумкин.
Бундай қадамни қўллаб-қувватловчи овозлар аллақачон Германияда бошлаб юборилган. Германиянинг "Санкт-Паули" клуби президенти Оке Готликс ўтган асрнинг 80-йилларига қиёслаб, Жаҳон чемпионатини байкот қилишга чақирди. Ўша вақтда Ғарб мамлакатлари спортчилари 1980 йилда Москвадаги Олимпиадада иштирок этмаган. Кейин эса 1984 йилда Лос-Анжелесдаги Америка ўйинларини ҳам бойкот қилган эди.
Қизиқ томони, Жаҳон ҳамжамияти 2018 йилда Россияда, 2022 йилда Қатарда ва энди АҚШдаги мундиални ҳам бойкот қилишга ҳаракат қилмоқда.