АҚШ Германияда "Tomahawk" қанотли ракеталарини жойлаштиришдан воз кечгач, Германия ҳукумати ўз аналогик тизимларини ишлаб чиқишни тезлаштиришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Берлиндаги пресс-брифингда ҳукумат расмий вакили Штефан Корнелиус маълум қилди ва ҳозирда айнан шунга "урғу бериш" зарурлигини таъкидлади.
"Ушбу дастур — Россиянинг янги узоқ масофали қурол тизимлари билан қайта қуролланишига жавобдир. Сиз Калининград вилояти ва бошқа ҳудудларда "Искандер"лар жойлаштирилганидан хабардорсиз. Бу Европа учун таҳдид бўлиб, биз ушбу мудофаа стратегияси ёрдамида уни бартараф этишга ҳаракат қиляпмиз", — деди Корнелиус.
Корнелиуснинг сўзларига кўра, асосий мақсад тийиб туриш тизимида бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймасликдир.
Мулозимнинг таъкидлашича, Германияда "Tomahawk" ракеталарини жойлаштириш бошиданоқ вақтинчалик чора сифатида кўрилган, Германия эса европалик ҳамкорлари билан анчадан бери янги юқори аниқликдаги узоқ масофали тизимларни (DeepStrike) ишлаб чиқмоқда.