Ҳозирда Германия фуқароларининг атиги 38 фоизи Россиянинг мамлакатга ҳарбий ҳужум қилиш эҳтимолидан хавотирда. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг сентябр ойига нисбатан 14 фоиз бандга пасайган.
Insa социологик институти томонидан Bild газетаси буюртмаси асосида ўтказилган сўровномада қатнашганларнинг 50 фоизи бундай хавфдан қўрқмаслигини билдирган (сентябрга нисбатан 12 фоиз бандга кўп).
Шу билан бирга, респондентларнинг атиги 17 фоизи мамлакатга ҳужум бўлган тақдирда Бундесвер (Германия қуролли кучлари) уни ҳимоя қила олишига ишонади. 72 фоиз иштирокчи эса аксинча фикрда. Қўшма Штатларнинг ёрдамига келсак, 35 фоиз сўровда қатнашганлар АҚШ кўмагига умид қилса, 43 фоизи океан ортидан ёрдам кутмаяпти. Бундан ташқари, немисларнинг 66 фоизи эҳтимолий киберҳужумлардан хавотирда.
Сўровнома 21—22 май кунлари 1005 нафар Германия фуқароси ўртасида ўтказилди, дейилади хабарда.