Вазирлик таъкидлашича, виза бериш бўйича қарор ҳар бир ариза берувчи учун алоҳида қабул қилинади. Бунда хавфсизлик текшируви ва бошқа омиллар инобатга олинади. Виза фақат хавфсизлик текшируви давомида шубҳали ҳолатлар аниқланмаган тақдирда берилади.
Аввалроқ Германиянинг Россиядаги элчихонаси хавфсизлик билан боғлиқ эҳтимолий таҳдидларни сабаб қилиб, Бремен шаҳридаги магистратурага қабул қилинган россиялик Ангелинага талаба визаси беришни рад этгани маълум бўлган.
Қиз ҳужжатларини қайта кўриб чиқишни сўраган. Агар масала судгача ҳал этилмаса, у виза беришдан бош тортиш ҳақидаги қарор устидан судга шикоят қилишини билдирган.
Германия Ташқи ишлар вазирлиги хорижликларга талаба визаси бериш бўйича рад жавоблари сонини ошкор қилмаслигини маълум қилди.