Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Гендер тенглиги — стратегик мақсад: аёл судьялар улуши 30 фоизга етказилади!

Гендер тенглиги — стратегик мақсад: аёл судьялар улуши 30 фоизга етказилади!

Тошкент шаҳрида “Халқаро аёл судьялар куни”га бағишланган тантанали байрам бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бир гуруҳ аёл судьяларга давлат мукофотларини топширди.

Президентимиз томонидан хотин-қизлар ва болаларни зўравонлик ҳамда тазйиқлардан ҳимоя қилишга қаратилган муҳим фармон қабул қилинди. Бу – инсон тақдирини барбод қилиб, жиноятини “анъана” ниқоби остига яширишга, мавқеи ёки мансаби билан хаспўшлашга уринаётган кимсаларга қарши муросасиз қадамдир. Бу борада судьялар ҳал қилувчи ўринга эга: қонун шундай ишлаши керакки, жиноятчи учун баҳона ҳам, “туйнук” ҳам қолмасин, деди С. Мирзиёева.

📊 Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон суд тизимида кескин бурилиш даври бошланди. Сўнгги йилларда тизимда меҳнат қилаётган аёл судьялар сони 2 баробарга ошди. Ҳозирда уларнинг улуши 15 фоизни ташкил этмоқда.

🔔 2030 йилгача мўлжалланган стратегия доирасида ушбу кўрсаткични 30 фоизга етказиш қатъий мақсад қилиб олинган.

✅ Яна бир тарихий янгилик — мамлакатимизда илк бор Ўзбекистон аёл судьялари ассоциацияси ташкил этилди.

Ушбу янги платформа тизимда "устоз-шогирд" анъаналарини мустаҳкамлаш, аёл судьяларнинг касбий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.

Одил судлов академиясида аёллар учун алоҳида квоталар белгиланиши эса келажакдаги "адолат маликалари" учун эшикларни кенг очмоқда.

Киритилди: Бугун 17:47. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!