Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Юрген Клопп Мадрид суперклуби билан музокара бошлади

Юрген Клопп Мадрид суперклуби билан музокара бошлади

"Ливерпуль" собиқ бош мураббийи Юрген Клопп "Атлетико"ни бошқариши мумкин.

Журналист Пипи Эстраданинг маълумотларига кўра, германиялик мутахассис Мадрид клуби раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқда. Агар "матрасчилар"нинг таклифи уни қаноатлантирса, у ёзда "Ред Булл"нинг глобал футбол бўлими раҳбари лавозимини тарк этишга тайёр.

Аввалроқ ОАВда "Атлетико"нинг амалдаги бош мураббийи Диего Симеоне мавсум якунида жамоадан кетишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аргентиналик мутахассис дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийи бўлишига қарамай, клуб раҳбарияти билан жиддий келишмовчиликларга эга.

Киритилди: 23:42 04.03.2026. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!