Агентликнинг ёзишича, парвозни кузатувчи хизматлар Туркиянинг Чорли авиабазасидан кўтарилган учта дрон уч кундан бери флотилия устида учиб юрганини қайд этди. Туркия ташқи ишлар, мудофаа вазирликлари ва разведка агентлиги ҳолатга изоҳ бергани йўқ.
Global Sumud флотилияси қирққа яқин кемадан иборат бўлиб, унда турли давлатлар парламентлари аъзолари, ҳуқуқшунослар ва фаоллар, жумладан иқлим ўзгаришларига қарши фаол Грета Тунберг ҳам қатнашмоқда.
Бир неча кун олдин Италия ва Испания флотилияга ёрдам ёки қутқарув зарурати туғилганда ҳамроҳ бўлиш учун овз кемаларини юборганди, бироқ ҳарбий аралашув ҳаракатларини қилмасликларини билдиришган. Гресия қирғоқ қўриқчилари ҳам флотилия ўз ҳудудидан ўтаётганда кузатув олиб боришини маълум қилган.
Ўтган ҳафтада флотилия дрон ҳужумига учраган ва бунинг натижасида баъзи кемалар шикастланди. Исроил ушбу ҳодиса юзасидан изоҳ бермади, аммо илгари Ғазога кемаларнинг киришига йўл қўймаслик учун барча чораларни кўришини айтган. Исроил ҳукуматининг фикрича, Ғазо секторига нисбатан қўлланаётган денгиз блокадаси қонунийдир.