Бугун 12 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ғазодан хабар: Исроилнинг мақсади иложи борича кўпроқ тинч аҳоли ва тиббиёт ходимларини ўлдириш

Ғазодан хабар: Исроилнинг мақсади иложи борича кўпроқ тинч аҳоли ва тиббиёт ходимларини ўлдириш

Исроилнинг Ғазода сўнгги 48 соат ичида уюштирган ҳужумларида 32 фаластинлик ҳалок бўлди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнгги 48 соат ичида Исроилнинг Ғазо бўйлаб амалга оширган ҳужумларида камида 32 нафар фаластинлик ҳалок бўлди ва 193 нафари яраланди.

Ғазо фуқаро мудофааси вакили "Ал-Жазира Арабиc"га Исроилнинг мақсади ўзининг вайронкор урушини давом эттираётганда иложи борича кўпроқ тинч аҳоли ва тиббиёт ходимларини ўлдириш эканлигини айтди.

Исроил оммавий ахборот воситалари хабар беришича, босиб олинган Ғарбий Қирғоқнинг шимолий қисмида ҳарбий кучларни кучайтириш учун Исроил қуролли кучларининг учта пиёда баталони юборилади. Ушбу жойлаштириш ҳукуматнинг ўта ўнг қанотдаги аъзолари томонидан Фаластин ҳудудини қўшиб олиш чақириқлари ортидан амалга оширилмоқда.

Исроилнинг Ғазодаги геноциди натижасида 2023-йил 7-октябрдан бери камида 46 537 фаластинлик ҳалок бўлди ва 109 571 нафари жароҳат олди.

Киритилди: 18:12 11.01.2025. Ўқилди: 404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!