Бугун 3 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ғазодаги урушининг нархи қанчага тушди?

Ғазодаги урушининг нархи қанчага тушди?

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий ҳаракатлари мамлакатга 42 миллиард доллар га тушди, кунлик харажат эса ўртача 83,8 миллион доллар ни ташкил этади. Бу ҳақда Исроилнинг Yedioth Ahronoth газетаси армиянинг иқтисодий маслаҳатчиси Гил Пинхас сўзларига таяниб хабар берди.

Асосий харажат моддаларидан бири – захирадаги ҳарбийларни молиялаштириш бўлиб, бунга 12,5 миллиард доллар йўналтирилган. Бундан ташқари, нашрнинг маълумотларига кўра, Эрон томонидан уюштирилган ракета ҳужумидан халқаро коалиция кўмагида ҳимояланиш Тел-Авивга 279 миллион доллар га тушган.

Бу рақамлар илгари бошқа контекстда ҳам тилга олинган эди – яъни, Исроилнинг ҳарбий ҳаракатлари оқибатида деярли бутунлай вайрон бўлган Ғазони қайта тиклаш харажатлари билан боғлиқ. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (УНДП) май ойида ҳудуддаги ҳалокат миқёсини мисли кўрилмаган деб баҳолаган ҳолда, қайта тиклаш учун 30–40 миллиард доллар талаб қилинишини таъкидлаган эди.

Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ал Тани ҳам ўша даврда Ғазони тиклаш жараёни 15 йилга чўзилиши ва 40–50 миллиард доллар талаб қилиши мумкинлигини билдирган эди.

Бундан ташқари, Cалcалист бизнес газетаси январь ойида Исроилнинг урушдан кўрган умумий иқтисодий зарари 2024 йил охирига келиб 67,6 миллиард доллар га етгани ҳақида хабар берди. Ушбу рақам Исроил банки томонидан баҳоланган бўлиб, унда:

Тўғридан-тўғри ҳарбий харажатлар,

Фуқаролар эҳтиёжлари учун ажратилган маблағлар,

Даромадларнинг йўқотилиши инобатга олинган.


Бироқ бу ҳали ҳам урушнинг барча иқтисодий оқибатларини тўлиқ акс эттирмайди.

Киритилди: 00:46 01.02.2025. Ўқилди: 2109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!