Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ғазодаги блокадада 100 нафардан ортиқ бола очликдан ҳалок бўлди

Ғазодаги блокадада 100 нафардан ортиқ бола очликдан ҳалок бўлди

Сўнгги 24 соат ичида Фаластиннинг Ғазо секторида очлик ва озуқа етишмаслиги оқибатида беш нафар киши вафот этди, улар орасида икки нафар бола ҳам бор. Шундай қилиб, очлик туфайли ҳалок бўлганларнинг умумий сони 217 нафарга етди, шулардан камида 100 нафари болалар.

2024 йил 2 мартдан буён Исроил Ғазо секторида оммавий очлик сиёсатини юритмоқда — барча ўтиш нуқталари ёпиб қўйилган, чегарада гуманитар ёрдам карвонлари тўхтатиб қўйилган. Келтираётган ёрдам миқдори эса очликни олдини олиш учун мутлақо етарли эмас.

БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) ўтган ҳафта огоҳлантиришича, Ғазода болалар ўртасидаги оғир озуқа етишмаслиги рекорд даражага етди. Фақат июль ойида 5 ёшгача бўлган 136 000 бола текширилганда, уларнинг қарийб 12 000 нафарида жиддий озуқа етишмаслиги аниқланган. 2500 дан зиёд бола эса энг хавфли шакл — оғир ва ўта хавфли озуқа танқислигидан азият чекмоқда.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил октябридан буён Исроилнинг Ғазодаги уруш ҳаракатлари натижасида 61 430 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг катта қисми болалар ва аёллардан иборат.

Киритилди: 10:46 12.08.2025. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!