2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, вайрон бўлган бинолар остида 619 та жасад топилди, 938 киши яраланган. Ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишув Мисрда имзоланган ва кучга кирган, аммо Исроил ҳужумларни давом эттирмоқда.