Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ғазода тўйиб овқатланмаслик билан оғриган болаларнинг сони рекорд даражага етди

Ғазода тўйиб овқатланмаслик билан оғриган болаларнинг сони рекорд даражага етди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ғазо секторида болалар ўртасида ўткир тўйиб овқатланмаслик ҳолатлари мисли кўрилмаган даражада ошгани ҳақида хабар берди.

Бу ҳақда ташкилот бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2025 йил июль ойида беш ёшгача бўлган деярли 12 минг болада ўткир тўйиб овқатланмаслик аниқланган - бу минтақадаги кузатувлар тарихидаги энг юқори ойлик кўрсаткичдир.

"Озиқ-овқат таъминотининг умумий ҳажми вазиятнинг янада ёмонлашишига йўл қўймаслик учун мутлақо этарли эмас", деди ЖССТ раҳбари.

Январь ойи бошидан июль ойи охиригача ташкилот камида 99 фаластинлик очликдан ҳалок бўлганини тасдиқлашга муваффақ бўлди, жумладан 29 нафари беш ёшгача бўлган болалар. Гебреесуснинг таъкидлашича, ҳақиқий кўрсаткичлар анча юқори. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, очликдан ҳалок бўлганлар сони 193 кишига етган, улардан 96 нафари болалар.

Киритилди: 07:30 08.08.2025. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!