Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ғазода озиқ-овқат инқирози

Ғазода озиқ-овқат инқирози

WFP маълумотларига кўра, Ғазода 22 та новвойхона ишлаб турибди.

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) хабар беришича, бугун уларнинг кўмаги билан жанубий Рафаҳда яна бир новвойхона қайта ишга туширилгач, Ғазо секторида жами 22 та новвойхона фаолият юритмоқда.

Шу ҳафтанинг бошида WFP шимолдаги Бейт-Лахияда кунига 20 минг порция таом тайёрлай оладиган ошхонани қайта очган эди.

Рафаҳда эса ташкилот ҳар куни 1500 та таом тайёрлайдиган ошхона очди.

Бироқ Исроил ҳарбий кучлари томонидан муҳим инфратузилманинг аксарияти вайрон қилинганидан сўнг, Ғазога етказилаётган ёрдам миқдори у ердаги 2,3 миллион аҳолининг эҳтиёжларини қондиришдан ҳали ҳам анча узоқ.

Киритилди: 21:25 15.02.2025. Ўқилди: 1119 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!