Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ғазода миясида снаряд парчаси қолиб кетган олти ёшли қиз оғир жароҳатлар билан даволанмоқда

Ғазода миясида снаряд парчаси қолиб кетган олти ёшли қиз оғир жароҳатлар билан даволанмоқда

Ғазо секторида олти ёшли Расил исмли қиз оғир жароҳатлар билан Носир шифохонасида даволанмоқда. Унинг ўнг оёғи синган, оёқлари ва қўлида инфекцияланган яралар бор. Шунингдек, миясида снаряд парчаси қолиб кетган.

Шифокорлар Расилга яраларни битказиш учун тери кўчириб ўтказиш операцияси зарурлигини айтмоқда. Бироқ яралар Газода мавжуд антибиотикларга таъсирчан эмас. Шу сабабли тиббиёт ходимлари яраларни қайта-қайта очиб, тозалашга мажбур бўлмоқда. Бу муолажа 20 мартадан ортиқ амалга оширилган.

Қизнинг отаси Маҳмуд ал-Балавий шифохонада унинг ёнида бўлиб, тасалли бермоқда.

BBC хабарига кўра, Расилнинг ҳолати Ғазода жароҳатланган беморларни даволашдаги қийинчиликлар ва тиббий ресурслар чекланганини кўрсатади.

Киритилди: 13:35 01.10.2026. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!