Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Газода Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони бир кунда 19 нафарга етди

Газода Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони бир кунда 19 нафарга етди

Исроил армияси томонидан ҳаводан, денгиздан ва артиллерия ёрдамида амалга оширилган навбатдаги ҳужумлар оқибатида Ғазо секторида камида 19 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб киши яраланди. Бу ҳақда тиббиёт ходимлари ва гувоҳлар маълум қилди.

Ғазо шаҳрининг шарқидаги Туффаҳ туманида, Шаабан ар-Рейс мактаби яқинида Исроил дронига қарши тура олмаган тинч аҳоли гуруҳига урилиш бўлиб, саккиз киши ҳалок бўлди, яна кўплаб фуқаролар жароҳат олди.

Шу билан бирга, Ғазо ғарбида жойлашган Шати қочқинлар лагерининг соҳили яқинида Исроил ҳарбий-денгиз кучлари томонидан балиқчилар қайиқларига ўт очилди. Бир балиқчи ҳалок бўлди, иккинчиси яраланди.

Нецарим коридори яқинида, Исроил ва АҚШ томонидан ташкил этилган гуманитар марказлар яқинида ёрдам кутган фуқароларга Исроил аскарлари ўқ очди. Ҳужум натижасида бир киши ҳалок бўлди, 43 нафари яраланди.

Секторнинг жанубидаги Меваси ҳудудида дрон томонидан мажбурий кўчирилганлар учун ташкил этилган чатирлар лагерига зарба берилди. Ушбу ҳужумда уч киши ҳалок бўлди. Шу ҳудуддаги яна икки бомбардимон оқибатида яна уч фаластинлик нобуд бўлди. Шейх Насир туманидаги артиллерия ҳужумида яна бир киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Шунингдек, Хан-Юнус шаҳрида ёрдам тарқатиладиган марказ яқинида тўпланган одамларга ўқ узилиши оқибатида икки тинч фуқаро ҳалок бўлди.

Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, Ғазо шимолидаги Жабалияда жойлашган Масуд кўчаси атрофида Исроил қўшинлари бутун тун давомида яшаш уйларини портлатиб, вайрон қилган.

Киритилди: 18:26 27.06.2025. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!