Ғазода ҲАМАСнинг юқори мартабали раҳбари, ташкилотдаги “иккинчи рақамли шахс” Раэд Саад йўқ қилинди — Исроил Мудофаа кучлари.
Баёнотга кўра, 13 декабр куни Исроил кучлари ҲАМАСнинг қурол-яроғ ишлаб чиқариш штаби раҳбари, 7 октябрда Исроилга ҳужумнинг асосий режалаштирувчиларидан бири бўлган Раэд Саадга зарба берган.
Исроил Мудофаа кучларига (ЦАХАЛ) кўра, у гуруҳнинг ҳарбий салоҳиятини оширишда марказий рол ўйнаган ва уруш давомида унинг имкониятларини қайта тиклаш учун масъул бўлган.
ЦАХАЛ ва ШАБАК (Исроил махсус хизмати) маълумотларига кўра, сўнгги ҳафталарда ҲАМАС қуролли фаолиятни қайта тиклашга уринган, жумладан Исроил ҳарбийларига қарши қўлбола портловчи мосламалардан фойдаланган. Бу эса ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувлар шартларини бузган. Ушбу жараёнларга айнан Раэд Саад раҳбарлик қилган.