Газетанинг Изроил ҳарбий разведкаси маълумотига таяниб хабар беришича, Ғазода 19 ойлик кескинлашув давомида “ҲАМАС” ва “Фаластин Исломий жиҳод”нинг 8,9 минг аъзоси ҳалок бўлган ёки йўқолган деб рўйхатга олинган.
Бироқ шу вақт ичида жами 53 минг фаластинлик ҳам ўлдирилган. Демак, қурбонларнинг атиги 17 фоизи жангчи бўлиб, қолган 83 фоизи оддий одамлардир.