Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ғазода 345 минг нафар аҳоли очликдан азият чекмоқда

Ғазода 345 минг нафар аҳоли очликдан азият чекмоқда

Ғазодаги ижтимоий вазият тобора фожиали тусга кирмоқда. Минтақа аҳолисининг қарийб 90 фоизи бомбардимонлар ва шиддатли жанглардан қочиш учун бир жойдан иккинчи жойга кўчишга мажбур бўлган.

Ҳаво ҳужумлари оқибатида вайрон қилинган инфратузилма туфайли улар бошпана ва озиқ-овқат етишмовчилигига дуч келишмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Ғазо секторида 345 минг киши озиқ-овқат таъминоти ва очликдан қийналмоқда.

Секторга инсонпарварлик ёрдами доирасида кириб келаётган маҳсулотлар аҳолининг асосий эҳтиёжларни қондириш учун етарли бўлмаяпти. Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) маълумотларига кўра, зарур бўлган озиқ-овқатнинг фақат учдан бир қисми минтақага етиб боради.

Маълумот учун, бугунги кунда Ғазо секторида 25 килограммли буғдой унининг бир қопи 150 АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Киритилди: 18:42 07.01.2025. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!