Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 385 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Хон Юниснинг Жабалия ва Байт Лаҳия лагерларига ҳужум қилишди. Бошидан бери 42 847 киши шаҳид бўлди.
▪️Газо шимоли 21 кундан буён қамал ва оммавий бомбардимонлар остида қолмоқда. Исроилнинг Жабалия лагеридаги 13 та турар-жой биносига берган зарбалари натижасида камида 150 киши ҳалок бўлди ва яраланди.
▪️Босқинчилар Ғазо шимолидаги Камал Адван касалхонасини танклардан ўққа тутди. Касалхонанинг асосий кислород станцияси вайрон бўлиб, бемор болалар ҳалок бўлди. Ярадорлар орасида шифокорлар ва беморлар ҳам бор.
▪️Ғазо фуқаролик мудофааси: ишғол кўчирилганлар ва маҳаллий аҳоли яшайдиган ҳудудларда ҳалокатли блокада яратди. Байт Лаҳия ва Жабалияда содир бўлаётган воқеалар фалокатдир.
▪️Босқинчилар Ливанга 12 марта зарба берди. Жумладан, журналистлар бўлган матбуот марказига зарбалар берилди. “Ал-Маядин” ва “Ал-Манар” телеканалларининг 3 нафар журналисти ҳалок бўлди.
▪️“Ҳизбуллоҳ” Исроига қарши 27 та ҳарбий амалиёт ўтказди. Зарбалар Сафад, Ҳайфа, Кирят Шмона, Акка шаҳарларидаги ҳарбий нишонларга берилган. Ливан билан чегарадаги босқинчи кучлар йўқ қилинди. 4 “Меркава” танки ишдан чиқарилди.
▪️48 соат ичида Ироқ исломий қаршилик кучлари Умм ал-Рашраш (ибронийча Эйлат)даги 15 та ҳарбий объектга ҳужум қилди.
▪️БМТ бош котиби: Ғазо шимолидаги гуманитар вазият бу даҳшатли даҳшат бошланганидан бери энг оғир ҳолат.
▪️ЖССТ директори: Исроилнинг Ливандаги уруши 100 дан ортиқ тиббиёт муассасаларининг ёпилишига олиб келди, бу мамлакатдаги умумий муассасалар сонининг учдан бир қисмини ташкил этади.
▪️ҲАМАС Ғазо шимолидаги қирғин ва этник тозалашни қоралаб, дунё халқларини "Ғазаб жумаси" акциясида иштирок этишга чақирди.
▪️Haaretz: Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ” жангчилари ер ости туннелларидан чиқиб, аскарларимизга гранаталар улоқтириши натижасида 4 аскаримиз ҳалок бўлди, 6 ярадоримиз бор. Кейинроқ ўлганлар сони 5 тага етгани маълум қилинди.
▪️Исроил армияси охирги 24 соат ичида энг камида 36 аскари ярадор бўлганини эълон қилди.