Бугун 1 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ғазо секторида очликдан вафот этганлар сони 175 нафарга етди

Ғазо секторида очликдан вафот этганлар сони 175 нафарга етди

Сўнгги пайтларда Фаластиннинг Ғазо секторида камида 175 киши, жумладан, 93 бола очликдан вафот этган.

Бу ҳақда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Сўнгги 24 соат ичида Ғазо шифохоналарида очлик ва тўйиб овқатланмаслик туфайли 6 нафар ўлим қайд этилди”, дейилади вазирлик хабарида. Шу тариқа, очликдан вафот этганларнинг умумий сони 175 нафарга етди, улардан 93 нафари вояга етмаганлардир.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 2023 йил октябрь ойидан бери Ғазода тўқнашувнинг авж олиши оқибатида қурбон бўлганларнинг умумий сони 60,430 нафарга етган, 148 мингдан ортиқ киши жароҳат олган, деб хабар берди report.az.

Киритилди: 17:14 04.08.2025. Ўқилди: 1056 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!