Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ғазо секторида Исроилнинг ҳарбий ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 мингдан ошди

Ғазо секторида Исроилнинг ҳарбий ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 мингдан ошди

Бу ҳақида Associated Press хабар берди.

Агентлик бу ҳақда Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.

"2023 йилнинг 7 октябрида ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан сўнг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида 50 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Шунингдек, 113 мингдан зиёд киши яралангани айтилмоқда", деб ёзади нашр.

AP маълумотига кўра, Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу рақамларда тинч аҳоли ва қуролли гуруҳлар аъзолари ўртасида фарқ келтирмаган.

Ўз навбатида, Исроил армияси Ғазода тахминан 20 минг душман жангчисини йўқ қилганини маълум қилган.

Киритилди: 23:12 23.03.2025. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!