Бугун 10 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги “Рафаҳ” назорат-ўтказиш пункти май ойидан бери илк бор очилди

Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги “Рафаҳ” назорат-ўтказиш пункти май ойидан бери илк бор очилди

Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги ягона чегара пункти 1 февралдан бошлаб қисман ишга тушди. Мисрдаги Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой ҳаракати бўлимининг хабар беришича, “Рафаҳ” орқали даволанишга муҳтож бўлган бир нечта фаластинлик беморлар Мисрга ўтказилган. Уларнинг умумий сони 50 нафарга етиши мумкин.

DPA агентлигига кўра, ҳозирча “Рафаҳ” орқали Мисрдан Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилиши тикланишига доир белгилар йўқ. Ҳозирги вақтда гуманитар ёрдам Миср ва Исроил ўртасидаги “Керем-Шалом” чегара пункти орқали етказилмоқда, бу ерда юклар исроиллик аскарлар томонидан текширувдан ўтказилади. Мисрнинг Синай ярим оролида 3000 та юк машинаси Ғазога ёрдам етказиш учун тайёр тургани айтилмоқда.

Киритилди: 10:46 02.02.2025. Ўқилди: 825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!