Фаластин телекоммуникация компаниялари хабарига кўра, Исроил армияси зарбалари оқибатида Ғазо сектори шимолида интернет ва алоқа тўлиқ узилди.
Баёнотда айтилишича, Исроил қўшинлари мintaқани интернет ва алоқа билан таъминлайдиган асосий йўналишларга зарба берган. Бу эса хизматларда кенг кўламли узилишларга олиб келган.
Гувоҳлар сўзларига кўра, Ғазо шаҳрининг кўплаб ҳудудларида интернетга кириш мутлақо мумкин эмас.
Исроил томонидан олиб борилаётган ҳаво ҳужумлари давом этар экан, мутахассислар алоқани тиклаш ишларини бошлагани маълум қилинди.
Аввалроқ Исроил армияси бир кечада 50 та ҳаво зарбаси уюштиргани, уларнинг асосий қисми Ғазо шаҳрига йўналтирилгани ҳақида маълумот берилган эди.