Рафаҳ ўтиш пункти Исроил назорати остида. Эртага ЖССТ автомашиналари Исроил ҳарбийлари билан келишилган ҳолда Хон-Юнисдаги Носир касалхонасидан 50 нафар ярадор беморни олиб чиқиб, уларнинг Миср ва бошқа мамлакатларга хавфсиз жўнаб кетишини таъминлайди. Бу ҳаракат тинчлик келишуви доирасида ҳаётни сақлаб қолувчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида амалга оширилади.
Кўплаб тиббий ташкилотлардан эшитганимиздек, камида 15 минг фаластинлик чет элда шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож.
Ғазодаги шифохоналарнинг аксарияти вайрон этилган, чекланган миқдордаги тиббиёт муассасалари зўрға ишлайди ва барча турдаги зарур тиббий таъминотдан маҳрум.
Бу ердаги одамлар беморларни хорижга юбориш Ғазодаги вайрон бўлган соғлиқни сақлаш тизимидаги босимни камайтиради, деб умид қилишмоқда.