Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

“Ғайридинлар салом берса, нима қилай?”

A A A
“Ғайридинлар салом берса, нима қилай?”

— Ассалому алайкум, устоз! Аллоҳ илмингизни бундан ҳам юқори қилсин. Мен Россияда ишлайман, иш жойимда ҳар хил миллат ва дин вакиллари бор. Бошқа дин вакили менга “Ассалому алайкум”, деб салом берса, мен ҳам алик олишим, яъни жавоб беришим керак, деб тушунаман. Шу тўғрими?

— Ҳанафий мазҳабимизда аҳли зиммага (мусулмонлар ичида яшаётган ғайридинлар) салом бериш макруҳ. "Ассаламу ала маниттабаал ҳуда" - "Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин" шаклида салом бериш мумкин.

Аммо зиммийнинг саломига алик олиш бизнинг мазҳабимизда жоиз. Алик олишда "Ва алайкум" билан чекланади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Агар сизга аҳли китоб салом берса, уларга: "Ва алайкум", денг", деганлар. (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

Киритилди: 08:12 17.12.2019. Ўқилди: 6887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!