Гарварддан сўнг Колумбия университети ҳам Трамп маъмуриятининг талабларини бажаришдан бош тортди. Бу ҳақда Тhe New York Times нашри хабар берди.
Университет президенти вазифасини бажарувчи Клер Шипман федерал ҳукуматдан “олийгоҳ мустақиллиги воз кечишни талаб қилишларига” йўл қўймаслигини айтди.
"Агар федерал амалдорлар биз нимани ўқитишимиз, нимани тадқиқ қилишимиз ёки кимни ишга олишимиз каби масалаларда кўрсатма бера бошласа, бундай шаклдаги ҳар қандай келишувни қабул қилиб бўлмайди", — дея таъкидлади Шипман.
Эслатиб ўтамиз, Трамп олий ўқув юртларидан “Фаластинни қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари” ва “антисемитизмга қарши курашиш”ни талаб қилмоқда. Аввалроқ Гарвард университети бу талабларни бажармагани учун федерал грантлардан маҳрум қилинган эди.