Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Гарвард келаси ҳафта ходимларини қисқартирмоқчи

Гарвард келаси ҳафта ходимларини қисқартирмоқчи

Гарвард университетининг Жон Кеннеди номидаги ҳукумат мактаби федерал молиялаштиришнинг қисқариши туфайли келаси ҳафтада айрим ходимларни қисқартиради. Бу ҳақда деканнинг электрон почтасига таяниб, Fox News хабар берди.

"Бу жуда оғир вақт ва биз ундан қочиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни қилдик. Мен бу қадамни қўйишимиз кераклигидан чин дилдан афсусдаман, чунки биз мактаб ва университет сифатида мисли кўрилмаган қийинчиликларга дуч келяпмиз", – деди декан Жереми Вайнштейн мактубида.

Қисқартириладиган ходимларнинг аниқ сони номаълумлигича қолмоқда.

Киритилди: 08:50 28.06.2025. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!